UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  26 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  37 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  106 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида «Обод» клубини мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида «Обод» клубини мағлуб этди

Айни кунларда Тошкентда навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси кеча пойтахтнинг «Обод» клубига қарши ўртоқлик-назорат учрашувида майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини 28 февраль кунигача давом этади. Маълумот ўрнида, Равшан Ҳайдаров жамоаси «Обод»га қарши учрашувдан олдин Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказган ва ушбу учрашувда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Аввалроқ хабар берилганидек, U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 25-30 март кунлари Португалиянинг Коимбра шаҳрида йиғин ўтказади ва у ерда иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоа Коимбра шаҳрида 27 март куни ёшлар ўртасида амалдаги европа вице-чемпиони ҳисобланган Португалия ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушса, 29 март куни шу ёш тоифасида амалдаги жаҳон вице чемпиони - Уругвай ёшларига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари 30 май куни Янги Зеландияда старт олади. Қуръага кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси F гуруҳида Германия, Фиджи ҳамда Гондурас терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика