UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси дарвозабони — Осиё чемпионатига тайёргарлик, Маскерано билан учрашув ва "Металлург"даги тақдири ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси дарвозабони — Осиё чемпионатига тайёргарлик, Маскерано билан учрашув ва "Металлург"даги тақдири ҳақида

Март ойида юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтадиган U-20 Осиё кубогига стартига ҳам оз қолди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари 2022 йил давомида бир қатор халқаро турнирлар, кучли ва номдор терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди. Ҳар ой давомида йиғинлар орқали шаклланиб боришди. Терма жамоа дарвозабони Ҳумоюншоҳ Сайётов Осиё кубогига тайёргарлик жараёнлари ва "Металлург"даги тақдири ҳақида фикрларини билдирди. 


- Аргентина, Словакия, Уругвай билан учрашувлар орқали терма жамоамиз тайёргарлик олиб борди. Олдинда сўнгги йиғин кутиб турибди. Ушбу жараён ҳақида фикрингиз қандай?

- Терма жамоа билан U-20 Осиё кубогига юқори даражада тайёргарлик олиб бормоқдамиз. ЎФА томонидан яратиб берилаётган шароитлар аъло. Футболчилар мамнун. Ўртоқлик учрашувларига келсак, Жаҳон чемпионати қатнашчилари Аргентина, Бразилия, Уругвай ва Словакия билан ўйинларда муносиб тўп тепдик, дея оламан. Улардан кам жойимиз йўқлигини сездик. Ютқазган бўлсакда тенгма-тенг курашдик. Фақатгина тезлик ҳисобига мағлубиятга учрадик. Албатта катта тажриба олганимиз муҳим нарсадир. Аргентина бош мураббийи Хавьер Маскерано Равшан Акмаловични олдиларига келиб: "Чиройли ва характерга бой футбол кўрсатдинглар, қойил қолдик, раҳмат",- деб айтди. 

- Осиё чемпионатида асосий мақсад нима бўлади? Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш ёки бош соврин?

- Март ойигача мураббийлар штаби тузган режа асосида етиб келсак, юз фоиз тайёрмиз, деб айта оламан. Мақсадимиз чемпион бўлиш ва Жаҳон чемпионатида кучли саккизталикка кириш. Бунга кучимиз ҳам кўзимиз ҳам етади. 

- Гуруҳдаги рақиблар орасида энг хавфлиси қайси бири?

- U-20 Осиё кубогида осон ёки енгил рақиб, деган нарса бўлмайди. Чунки қитъанинг энг кучли 16та жамоаси қатнашади. Асосийси ўзимизга ишонч билан ҳар бир ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз керак. 

- "Металлург"даги фаолиятингиз қандай кетяпти? Янги йилга режалар қандай?

- Ҳозирги кунда клубда терма жамоа аъзоларидан мен, Шаҳзод Неъматжонов, Алишер ва Равшан Хайруллаевларга имконият берилмаётгани, ҳаттоки асосий жамоа машғулотларига жалб қилинмаётгани албатта хайрон қолдирмоқда. Бу келгуси фаолиятимга ўсишим учун тўсқинлик қилиши сабабли клуб раҳбарияти билан шартномамни бекор қилиш арафасида турибмиз. Бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Музокаралар кетмоқда. 

- Жамоанинг ўтган йил бошидаги Туркиядаги йиғинида қатнашган эдингиз...

- Ўшанда қишки йиғин самарали ўтганди. Асосий жамоа билан йиғинда тўлиқ қатнашдим. Бош мураббий Польша клуби билан ўртоқлик учрашувида бир тайм имконият ҳам берганди. Дарвозамдан гол ўтказмадим. Жамоа ўйинда ғалаба қозонди. Тошкентга келганимиздан сўнг ҳамма нарса бирданига ўзгариб кетди. Мени ўринбосарларга жўнатишди. Сабабини билолмадим

- Балки Осиё чемпионати кўп ёшларга ўзини кўрсатиши ва клубида ўйнаш имконини берар?

- U-20 Осиё кубоги ёш футболчиларга Европага йўл олиши учун имконият, дея оламан. Аммо биринчи ўринда она юртимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун тўп тепамиз. Ҳар бир ўйинга финал каби муносабатда бўламиз, жонимизни берамиз. 

Абдулазиз ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика