Ўзбекистон U-19 терма жамоаси навбатдаги йиғинини 2 июль куни бошлайди
26 июн 2014 10:50
Янгиликлар
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси навбатдаги йиғинини 2 июль куни бошлайди
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 8 ва 11 июль кунлари сафарда Венгрия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра томонлар ўзаро келишувга эришган ва июль ойи бошида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Венгриядаги ўқув-машғулот йиғини давомида Венгрия U-19 ёшларига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2 июль куни Тошкентда йиғилади ва 4 кунлик машғулотлардан сўнг 6 июль куни Венгрия пойтахтига учиб кетади. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Венгрия U-19 ёшларига қарши 8 ва 11 июль кунлари ўртоқлик-назорат ўйинларини ўтказади. Иккала ўйин ҳам Будапештдаги «Глобал Спорт» мажмуасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 21 июнь куни Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди ва унга кўра Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Шу тариқа, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги илк йиғинини 2 июль куни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилан Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Фикрлар