UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  1 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  1 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  1 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  2 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  11 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  9 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  17 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  15 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  4

Ўзбекистон U-19 қизлари Ливан U-19 терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 қизлари Ливан U-19 терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Иорданияда давом этаётган ОЧ-2015 саралаши 2-турида Ливан U-19 терма жамоасини йирик 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун Иордания пойтахти Амман шаҳрида келаси йили ўтказиладиган U-20 аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Вячеслав Солохо ва Баҳром Норсафаров мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 қизлари саралашнинг 2-тур баҳсида Ливанга қарши майдонга тушишди. Учрашувда катта устунликка эришган Ўзбекистон U-19 қизлари якунда йирик - 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, Саралашнинг илк турида Ҳиндистон U-19 аёллар терма жамоасига қарши майдонга тушган Ўзбекистон терма жамоаси қизлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, иккинчи учрашувда Иордания Ливан устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Саралашнинг сўнгги тур баҳслари 9 ноябрь куни ўтказилади. Унда Ўзбекистон U-19 қизлари Иордонияга қарши баҳс олиб боришса, Ливан Ҳиндистонга қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган терма жамоа Осиё Чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

U-19 қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
2-тур. 7 ноябрь. Иордания. Амман.
Ўзбекистон - Ливан  7:0
Голлар:
Нодира Муйдинова (29, 45, 83), Нилюфар Қудратова (33, 49, 79), Мафтуна Шойимова (90)
Ўзбекистон U-19: Лайло Тиловова (Мафтуна Жонимқулова), Мафтуна Шойимова, Файёза Самандарова, Умида Худойбоқова (Феруза Бобохўжаева 45), Дилноза Бектемирова, Шоҳида Тожиддинова, Дилдора Нозимова, Севара Нормуродова (Шахноза Қурбонова 62), Нилюфар Қудратова, Нодира Муйдинова, Умида Зоирова.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика