UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  12 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  5 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  451 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30

Ўзбекистон U-19 илк ўйинда Беларусь ёшларини мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 илк ўйинда Беларусь ёшларини мағлуб этди

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Беларусь U-19 терма жамоасига қарши илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтган мазкур терма жамоаларнинг илк ўйинида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Шароф Муҳиддиновнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлининг 58-дақиқасида Шароф Муҳиддинов ҳисобни очди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари тенг курашлар остида кечди, аммо учрашувдаги ҳисоб бошқа ўзгармади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви ҳам 16 ноябрь куни ЖАР стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:00да бошланади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси келаси йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви.

14 ноябрь. ЖАР стадиони.
Ўзбекистон U-19 – Беларусь U-19 – 1:0.
Гол
: Ш. Муҳиддинов (58).
Ўзбекистон U-19:
Умид Ҳамроев, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Хушнуд Авилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Жамшид Юсупов, Достон Ибрагимов, Санжар Қодирқулов, Беҳзод Ғанижонов.
Захирадан майдонга тушганлар:
Турсун Раҳимбердиев, Илҳом Алижонов, Суҳроб Нуруллоев, Шароф Муҳиддинов, Бобур Абдуҳолиқов,  Жасур Яхшибоев, Акром Ходжаев, Саиджамол Давлатжонов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика