Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси саралашни ғалаба билан бошлади

Narzulla Saydullayev
6 ноя 2014, 08:52
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси ОЧ-2015 саралаш баҳсларини бошлади.
Вячеслав Солохо бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлари саралашнинг «A» гуруҳида Иордания, Ҳиндистон ва Ливан ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб бориши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Кеча жамоамиз Ҳиндистон U-19 терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Иккинчи учрашув 7 ноябрь куни Ливанга қарши ўтказилса, сўнгги 3-тур ўйинида Ўзбекистон U-19 Иорданияга қарши баҳс олиб боради.

Ушбу ёш тоифасидаги ОЧ-2015 финал босқичи 2015 йилнинг август ойида Хитойда ўтказилади.

U-19 қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
5-9 ноябрь, Иордания.
«А» гуруҳи.

Иордания
Ўзбекистон
Ҳиндистон
Ливан

1-тур. 5 ноябрь
Ўзбекистон - Ҳиндистон 2:0
Иордания - Ливан 3:0

2-тур. 7 ноябрь
Ливан - Ўзбекистон
Ҳиндистон - Иордания

3-тур. 9 ноябрь
Ҳиндистон - Ливан
Иордания - Ўзбекистон

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia