UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  0 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  1 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  2 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  3 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  16 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1

Ўзбекистон U-16 термаси устози Жамолиддин Раҳматуллаев: "Нафақат Осиё, балки Жаҳон чемпионатида қатнашишни ният қилганмиз" Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 термаси устози Жамолиддин Раҳматуллаев: "Нафақат Осиё, балки Жаҳон чемпионатида қатнашишни ният қилганмиз"

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев бугунги қуръа натижалари хусусида фикр билдирди.

"Қуръа жараёнини тўғридан-тўғри эфирда кузатиб бордик. Жанубий Корея, Бруней ва Шри-Ланка билан бир гуруҳдан жой олдик. 

Жамоамиз юқори мақсадларни кўзлаган. Нафақат Осиё, балки Жаҳон чемпионатида қатнашишни ният қилганмиз. Яқинда бўлиб ўтган "CAFA U-16 Championship" мусобақаси кўрсатдики, яхши тайёргарлик олиб борсак, ҳар қандай жамоага муносиб қаршилик кўрсата оламиз. 

Худо хоҳласа тайёргарлик жараёнини оптимал даражага келтириб, саралаш ўйинларига тайёр ҳолатда бўламиз. Гуруҳимиздан келиб чиқиб режалар тузиб олдик ва ҳозирдан тайёргарлик кўришга киришдик", – деди Раҳматуллаев.

U-17 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди. Ўзбекистон Жанубий Корея билан бир гуруҳдан жой олди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика