Айни кунларда Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси режага мувофиқ бугун Тошкентда Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. 9 июль куни ҳар икки терма жамоа ўртасида дастлабки ўйин ўтказилган ва унда ўзбекистонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Қизиқарли кечган учрашувнинг биринчи бўлимда Ўзбекистон ўсмирлар термаси ғалаба қозонди. Бироқ Жонибек Кўчимов томонидан 23-дақиқада пенальтидан урилган гол жамоа муваффақияти учун етарли бўлмади. Иккинчи таймда ташаббусни ўз қўлига олган уммонлик футболчилар икки гол билан жавоб беришди ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.
Ўртоқлик учрашуви.
Тошкент, «ЖАР» стадиони. 11 июль.
Ўзбекистон U-16 – Уммон U-16 1:2 (1:0)
Голлар: Жонибек Кўчимов (23, пенальти).