UZ

Сўнгги янгиликлар

05:08Илёс Зейтуллаев: "Тарихий жамоанинг бир бўлаги бўлиш учун аста-секин шаклланяпмиз"  0 02:43А Серия. "Милан"дан сўнг "Интер" ҳам 0:2ни 3:2га айлантирган ҳолда ғалаба қозонди  2 00:52Суперлига. "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Тошкентдаги ўйинда 4та гол урилди  0 00:43"Барселона" — "Осасуна" ўйини бугун ўтказилмайди, бунга каталонияликлар тиббий штаби вакилининг вафоти сабаб бўлди  14 00:25Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" ўзаро дуранг ўйнашди  0 00:11Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"  2 00:00А Серия. "Милан" меҳмонда "Лечче"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  4 23:57Виталий Левченко: "Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани учун дастлабки дақиқаларда жамоамда саросима ва ҳаяжон кузатилди"  17 23:23"Манчестер Сити" ўз таркибини "Реал" хавбеки билан кучайтирмоқчи  3 23:00Франция чемпионати. ПСЖ меҳмонда "Ренн"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 22:53Александр Хомяков: "Бу ўйин натижасини жанговор дуранг деб ҳисоблайман"  5 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман"  5 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1  5 22:27МЮ Матетани сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади, "Кристал Пелас" 40 млн фунт талаб қилмоқда  7 22:05АПЛ. Ҳусанов Премьер-лигадаги 5-ўйинини ўтказди, "Манчестер Сити" сафарда мағлуб бўлди  13

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги 1998 йилгача туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси 21-31 август кунлари Туркияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун 21 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига учиб кетади. Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик ўсмирлар 31 август кунигача Туркияда йиғин ўтказишади. Олимхўжаев Туркия йиғинига жами 22 нафар футболчини жалб этган. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси иккита назорат учрашувини ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2014 йили Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳсларида иштирок этади. Маълумот ўрнида, «В» гуруҳи ўйинларига 2013 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаш баҳсларига аввалроқ қуръа ташланган ва унга кўра, Темур Олимхўжаев қўл остидаги 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) Фаластин, Яман ҳамда Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суради.

Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Туркиядаги йиғинида иштирок этадиган таркиби:
Дарвозабонлар: Акром Хўжаев, Тўрабек, Садриддинов, Азамат Сойибов.
Ҳимоячилар: Озодбек Қурбонов, Достон Бердиқулов, Илхом Алижонов, Сардор Мадраҳимов, Абубакир Муртазоев, Абдуғани Ғанижонов.
Ярим ҳимоячилар: Савелий Абрамов, Дониёр Хошимов, Жасур Асқаров, Ислом Кенжабоев, Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Нуриллаев, Жонибек Кўчимов, Ойбек Нурматов.
Ҳужумчилар: Маъруф Жумаев, Азиз Ғаниев, Алишер Шералиев, Шарипов Ҳалимжон, Шохруҳ Маҳмудхожиев. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика