Ўзбекистон U-16 Дукентда йиғин ўтказмоқда
13 авг 2016 14:48
Янгиликлар


Ўзбекистон U-16 Дукентда йиғин ўтказмоқда
Темур Олимхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу кунларда Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида бўлиб турибди.
Сентябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз 5 августдан бошлаб Дукентда йиғин ўтказмоқда. 17 августга қадар давом этадиган йиғинда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилмоқда. Шу боис, кунига 2-3 маҳалдан машғулотлар ўтказилмоқда.
Айтиш керак, терма жамоамиз август ойининг сўнгги кунларида Словакияга йўл олади. У ерда мезбонларга қарши назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. 2 сентябрь куни юртимизга қайтиб келадиган терма жамоамиз орадан бир ҳафта ўтиб, Ҳиндистонга жўнаб кетади.
Ўхшаш янгиликлар
00:50
U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди 0
01:50
U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар 5

Фикрлар