UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  16 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1

Ўзбекистон U-16 - Баҳрайн U-16 - 17:0 Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 - Баҳрайн U-16 - 17:0

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси Осиё Чемпионати саралаш биринчи учрашувида Баҳрайн U-16 қизлар терма жамоасини йирик 17:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаши «А» гуруҳидан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Баҳром Норсафаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси саралаш мезбони - Баҳрайн U-16 терма жамоасига қарши майдонга тушишди. Учрашувда катта устунликка эга бўлган ўзбекистонлик ўсмир қизлар якунда рақиблари дарвозасини жавобсиз 17 маротаба ишғол этишди ва йирик ғалабани нишонлашди.

Маълумот учун, саралашнинг «А» гуруҳида бошқа терма жамоалар иштирок этмаётгани боис, Ўзбекистон ва Баҳрайн ўсмир қизлари 25 декабрь куни ўзаро иккинчи учрашувда майдонга тушадилар. Гуруҳ ғолиби эса келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

U-16 ўсмир қизлар ўртасида ОЧ саралаш.
«А» гуруҳи. Манама, Баҳрайн.
22 декабрь. Дастлабки учрашув.
Баҳрайн U16 - Ўзбекистон U16 - 0:17
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика