Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Хорватияга боради
07 май 2022 12:56
Янгиликлар
Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Хорватияга боради
Ўзбекистон U-15 миллий терма жамоаси 11-15-май кунлари Хорватияда бўлиб ўтадиган "Влатко Маркович" U-15 халқаро турнирида иштирок этади.
Ушбу терма жамоани тажрибали мутахассис Зайниддин Тожиев бошчилигидаги мураббийлар штаби бошқариб боради.
Мусобақада умумий 8 та — Хорватия, Ўзбекистон, Ирландия, Босния ва Герцеговина, Уэльс, Болгария, Черногория, Шимолий Македония терма жамоаси иштирок этади. Вакилаларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳда Хорватия, Ирландия ва Черногория терма жамоаларига қарши тўп суришади.
11 май
Хорватия — Ўзбекистон
12 май
Ўзбекистон — Ирландия
13 май
Ўзбекистон — Черногория
15 май
Плей-офф учрашуви
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар