UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Ўзбекистон терма жамоасининг расмий машғулоти ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг расмий машғулоти ҳақида

Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйиндан олдинги расмий машғулотни биринчи бўлиб вакилларимиз ўтказишди.
Сиднейдаги муҳташам ва маҳобатли "Австралия" стадионида Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамизнинг машғулоти маҳаллий вақт билан соат 17:30да бошланди.

Ушбу саҳифа орқали машғулот ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз.

Машғулот терма жамоа шифокори Аброр Пирриевни табриклаш билан бошланди. Футболчилар ва мураббиийлар Аброр акани қарсаклар билан муборакбод этишди.

Дастлабки машғулотда 22 нафар футболчи иккига бўлиниб гандболга ўхшаш ўйин ўйнашди. Майдон ярмида бўлиб ўтган ўйинда футболчилар тўпни қўллари билан шерикларига етказишди, лекин голни фақат бош билан уриш мумкин бўлди.

"Қизиллар": Акбар Тўраев, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Акмал Шораҳмедов, Виталий Денисов, Тимур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Игорь Сергеев.
"Кўклар": Элдор Суюнов, Ислом Тўхтахўжаев, Егор Кримец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев, Жасур Ҳасанов, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Лутфулла Тўраев, Воҳид Шодиев, Баҳодир Насимов.

Машғулот аввалида Игнатий Нестеров билан Пётр Гизимчук алоҳида шуғулланди.

Сўнгра футболчиларимиз жуфт-жуфт бўлиб футбол ўйнашди. Бунда асосий қоида шеригининг қўлини қўйиб юбормай ҳаракат қилиш. Кичик ўйинда қизиллар ғолиб бўлишди. Шораҳмедов-Турсунов ва Аҳмедов-Жепаров жуфтлиги ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди.

ОФК регламентига кўра машғулотнинг фақатгина 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди. Шу боис биз КХДР вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманига шошилдик. 

Нарзулла Сайдуллаев
Сидней шаҳридан
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика