UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  18 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  84

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказди

14 январь куни Осиё Кубоги-2015 учинчи туридан ўрин олган Хитой Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади.
Учрашувдан бир кун олдин одатга кўра Ўзбекистон терма жамоаси ўйинолди расмий машғулотни ўтказди. Маҳаллий вақт билан соат 19:00да Миржалол Қосимов шогирдлари Брисбендаги "Брисбен" стадионида машғулотни бошлашди.

ОАВ учун очиқ бўлган 15 дақиқа ичида дарвозабонларимиз одатга кўра Пётр Гизимчук билан шуғулланишди.

Ўйинчилар эса иккига бўлиниб асосан "квадрат" ўйнашди. Йигитларнинг кайфиятлари яхши эканини уларнинг кулгулари орқали ҳам билиб олиш мумкин эди.

Бугунги машғулотни кузатишга ЎФФ президенти стадионга Мираброр Усмонов ташриф буюрганини таъкидлаш лозим.

Эртага маҳаллий вақт билан соат 19:00да Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. (Тошкентда 14:00 бўлади).

Машғулот фотогалереяси яқин вақт ичида тақдим этилади.

Нарзулла Сайдуллаев
Брисбен
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика