Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрь куни Иорданияга учади

Narzulla Saydullayev
3 сен 2013, 08:24
ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Иорданияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрь куни Амманга учиб кетади.
Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев ўз твиттерида хабар берди. 

"Ўзбекистон терма жамоасининг йиғини давом этмоқда. Иорданияга чартер рейс билан 5 сентябрь куни эрталаб училади. Ўйиндан кейиноқ Тошкентга қайтилади", - деб ёзади Санжар Ризаев.

Эслатиб ўтамиз, Иордания - Ўзбекистон учрашуви 6 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Жавоб ўйини эса 10 сентябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia