UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  0 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  5 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  7 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21

Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк? Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк?

Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши ҳақида турли баҳс-мунозаралар қизғин тус олган.

"Миллий терма жамоамиз учун хориждан келадиган мураббий деярли тайёр. У Осиё футболини яхши тушунадиган, ишлаган терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан тажрибали мутахассис. Мен 6 февралда Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетаман. У ерда мураббий билан шартнома тузамиз. Олдиндан нимадир айтмай турганим маъқул. Аммо ўша мураббийни кўргач, бундан халқимиз албатта хурсанд бўлади. У ҳозирги кунда терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий саналади", - деди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида.


Хўш ўша сирли хорижлик мураббий ким? Бизда иккита номзод бор. 

Саудия Арабистони терма жамоасини Россиядаги мундиалга олиб чиққан голландиялик Берт ван Марвейк айни пайтда ишсиз юрибди. Бироқ Осиё футболини у қадар яхши тушунмаса керак деб ўйлаймиз. Сабаби у қитъада 2015 йилдагина иш бошлаганди холос.

Португалиялик Карлуш Кейруш эса Эрон терма жамоасини кетма-кет иккинчи марта Жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Кейруш 2011 йилдан буён Осиёда ишлаб келмоқда. Бундан ташқари 1996 йилда Япониянинг "Нагоя Грампус" клубида бир мавсум давомида ишлаганди.


Катта эҳтимол билан айнан мана шу икки мураббийдан бири Ўзбекистон терма жамоаси билан шартнома тузади. Барчаси яқин кунларда ҳал бўлади ва ЎФФ расман янги бош мураббий номини эълон қилади. Қайси мураббий тайинланса ҳам Ўзбекистон терма жамоасини янги даражага олиб чиқиб 2022 йилдаги Жаҳон чемпионатига олиб чиқса бас.

Рейтинг: +136   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика