UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Гуанжоу Эвергранд" "Эвертон" футболчисини сотиб олди  0 18:30Мората "Ювентус"га гол урса, уни нишонлар экан  12 18:15Омар Моманидан карикатура: "Тахтлар ўйини" мен тахтга ўтиришим билан якунланади"  2 18:06Равшан Эрматов Саудия Арабистони чемпионатидан ўрин олган ўйинни бошқаради  2 18:05Хедира юрагини операция қилдирди  3 18:02Венгер ПСЖ раҳбари билан учрашди  0 17:45Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви 1 дақиқалик сукут билан бошланади  28 17:12Жоржо Кьеллини дунёнинг энг яхши ҳимоячиси ким эканлигини айтди  12 16:40Уялмайсанми? Логотипни бошқалардан ўғирлаган клублар (2-қисм)  23 16:39“Манчестер Сити” раҳбарлари Хитой клубини сотиб олди  7 16:28Сирожиддин Сайфиев вафот этди   87 16:21ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академияси билан яқиндан танишишди  6 16:13ЕЧЛ. Бугун Роналду Мадридда, "Сити" Германияда меҳмон  23 15:58Икардининг хотини ўзи ҳақида ёзилган мақолани шармандалик деб атади  12 15:48“Металлург” футбол клубининг логотипи ўзгарди  24

Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк? Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк?

Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши ҳақида турли баҳс-мунозаралар қизғин тус олган.

"Миллий терма жамоамиз учун хориждан келадиган мураббий деярли тайёр. У Осиё футболини яхши тушунадиган, ишлаган терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан тажрибали мутахассис. Мен 6 февралда Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетаман. У ерда мураббий билан шартнома тузамиз. Олдиндан нимадир айтмай турганим маъқул. Аммо ўша мураббийни кўргач, бундан халқимиз албатта хурсанд бўлади. У ҳозирги кунда терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий саналади", - деди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида.


Хўш ўша сирли хорижлик мураббий ким? Бизда иккита номзод бор. 

Саудия Арабистони терма жамоасини Россиядаги мундиалга олиб чиққан голландиялик Берт ван Марвейк айни пайтда ишсиз юрибди. Бироқ Осиё футболини у қадар яхши тушунмаса керак деб ўйлаймиз. Сабаби у қитъада 2015 йилдагина иш бошлаганди холос.

Португалиялик Карлуш Кейруш эса Эрон терма жамоасини кетма-кет иккинчи марта Жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Кейруш 2011 йилдан буён Осиёда ишлаб келмоқда. Бундан ташқари 1996 йилда Япониянинг "Нагоя Грампус" клубида бир мавсум давомида ишлаганди.


Катта эҳтимол билан айнан мана шу икки мураббийдан бири Ўзбекистон терма жамоаси билан шартнома тузади. Барчаси яқин кунларда ҳал бўлади ва ЎФФ расман янги бош мураббий номини эълон қилади. Қайси мураббий тайинланса ҳам Ўзбекистон терма жамоасини янги даражага олиб чиқиб 2022 йилдаги Жаҳон чемпионатига олиб чиқса бас.

Рейтинг: +136   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг