UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  5 22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  15 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  3

Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор"да машғулот ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор"да машғулот ўтказди

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Ўзбекистон терма жамоаси бугундан эътиборан Иордания ҳамда Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз бугун соат 16:00да "Пахтакор" марказий стадионида йиғинга киришди.

Куни кеча олий лигада тур ўйинларини ўтказган "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" жамоалари футболчилари ва Хитой чемпионатидаги вакилларимиз Егор Кримец, Анзур Исмоилов ҳамда Игорь Сергеев машғулотларда иштирок этишди. Қолган футболчилар эса клублари сафидаги чемпионат ўйинларини ўтказиб бўлгандан сўнг терма жамоа ихтиёрига етиб келишади.

Футболчилар машғулотнинг дастлабки 15 дақиқасида енгил тартибда шуғулланишди.

Бабаян машғулот аввалида одатга кўра барча футболчиларни йиғди ва улардан ўзларини қандай ҳис қилаётишганини сўради. Ҳеч кимда жароҳат йўқ шекилли, бирорта футболчи жароҳати билан боғлиқ шикоят қилмади.

Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлди.

Бугунги машғулотда иштирок этган футболчилар рўйхати:  

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор), Игнатий Нестеров (“Локомотив”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжин Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (Чангчун Ятай – Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”).

Ҳужумчи: Игор Сергеев (“Бейжин Гоан” – Хитой).


Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика