UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Ханси Флик: "3:0 ҳисобидан кейин кайфият тушган"  0 01:14"Арсенал" собиқ футболчиси: "Менимча Слотга Рождествогача имконият берилса керак"  1 00:59Рубен Аморим: "Агарда ўйин сифатини ҳисобга олсак, биз кўпроқ очко тўплашимиз керак эди"  0 00:39Оливер Гласнер МЮни мақтади  0 00:15Сульшер Анчелотти билан бўлган қизиқ ҳолат ҳақида гапирди  2 23:53Гирассини фақатгина 7 клуб сотиб олиши мумкин  1 23:39Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!  26 23:13Райс "Олтин тўп"ни олиши мумкинми? Артета жавоб берди  0 22:52Андерсон Талиска: "Саудия чемпионати МЛСдан кучсиз эмас. Месси жамоаси у ерда 6:0га ютқазганди"  10 22:13Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"  1 21:48Дитмар Хаманн: "Бавария" Европанинг энг яхши жамоасига ютқазди"  0 21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  8 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  3 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  13 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  5

Ўзбекистон терма жамоаси менежери Шерзод Игамбердиев: "КХДР терма жамоаси уй учрашувларини қаерда ўтказиши номаълум. ОФК иккинчи босқичдаги сариқ карточкаларни бекор қилиш аризаси билан ФИФАга мурожаат қилди" Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси менежери Шерзод Игамбердиев: "КХДР терма жамоаси уй учрашувларини қаерда ўтказиши номаълум. ОФК иккинчи босқичдаги сариқ карточкаларни бекор қилиш аризаси билан ФИФАга мурожаат қилди"

ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи қуръа натижаларидан сўнг терма жамоа менежери Шерзод Игамбердиев бўлажак рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги рақибларини билиб олди. Қанчалик қийин гуруҳдан жой олдик? Қуръа натижалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз.

- Биринчи саватчадан қайси терма жамоалар ўрин олганига яхшироқ эътибор беринг, Эрон - логистика ва ўзаро муносабатлар жиҳатидан қулайроқ рақиб. Эрон билан ўзимизнинг ҳисоб китобимиз бор. Икки терма жамоа ҳам бир-бирини жуда яхши билади. Қизиқарли тўқнашувлар гувоҳи бўлишимиз аниқ. Қатар ҳам бизга таниш. Ушбу терма жамоа билан яқинда тўқнаш келдик. Натижадан эса хабарингиз бор. Қатарга қарши учрашувларнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтириш шарт эмас. Бундай тўқнашувга қўшимча мотивациянинг кераги ҳам йўқ. Бизнинг гуруҳдаги ҳар бир рақибларимиз ўзига яраша кучли жиҳатларга эга. Ҳар бир терма жамоа кучли эканлигини майдонда исботлаб бўлди. Ҳар бир рақибга жиддий ёндашиш керак деб ўйлайман. Бирлашган Араб Амирликлари кучли футболчилар, ажойиб инфратузилма ва кучли ички чемпионатга эга мамлакат. Қирғизистон эса ён қўшнимиз, бу эса иккита дерби учрашув бизни кутиб дегани. КХДР терма жамоасига ҳам жиддий ёндашиш керак. Шимолий кореяликлар аввалроқ мундиалда иштирок этишган. Шунингдек, улар бизга бир тайм ичида 4 та гол урганини яхши эслаймиз. Гуруҳдаги ҳар бир учрашув осон кечмайди.

- Сизнинг фикрингизча Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри бўлган иккита йўлланмани ким қўлга киритади?

- Олдиндан тахмин билдириш энг катта хато деб ҳисоблайман. Ҳар бир учрашувга орзумиз томон ташланган яна бир қадам деб қарасак, мундиалга чиптани расмийлаштиришимизга ишончим комил. Ассоциация ўз бўйнидаги барча вазифаларни бажариб беради. Яна бир яхши янгилик, ОФК иккинчи саралаш босқич баҳслари доирасида олинган барча сариқ карточкаларни бекор қилиш бўйича ФИФАга мурожаат қилди. Бу эса бизга фойда. Жароҳатланган футболчиларимиз Игорь Сергеев ва Хожиакбар Алижоновлар кузга қадар ўзининг оптимал спорт ҳолатига қайтиб олишади.

- Сречко Катанец ушбу рақиблар логистика жиҳатидан анча қулай жамоалар эканлигини таъкидлаб ўтди. Бироқ КХДР терма жамоаси биз учун катта жумбоқ. 2015 йилдаги учрашувни эслаб ўтдингиз. Пхеньянда бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида қандайдир тасаввурга эгамисиз? Шимолий Кореяга сафар уюштириш қанчалик қийин бўлиши мумкин? Мамлакат федерацияси билан учрашувни нейтрал майдонда ўтказиш бўйича келишиб олишнинг имкони борми?

- Сафар учрашувларимиз бўлиб ўтадиган барча шаҳарларга тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилади. Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон мамлакатларига виза керак эмас. Шунингдек, Доха, Дубай ва Теҳрон шаҳарларида яқинда ўйин ўтказдик ва у ердаги шароитларни яхши биламиз. Ушбу жиҳат ҳам бизнинг фойдамизга ишлайди деган умиддаман. КХДР - катта муаммо. Терма жамоа сўнгги учрашувларини Лаосда ўтказганидан хабардормиз. КХДР терма жамоасининг уй учрашувлари қаерда ўтказилиши бўйича ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. Вазиятни ОФК ва ФИФА билан бирга кузатиб борамиз. Бир нима содир бўлса, уларга мурожаат қиламиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика