UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Ўзбекистон – Сурия учрашувини япониялик ҳакамлар бошқариб боришади Янгиликлар

Ўзбекистон – Сурия учрашувини япониялик ҳакамлар бошқариб боришади

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг дастлабки учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Самвел Бабаян мураббийлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг учинчи босқичини 1 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Сурияга қарши ўйин билан бошлайди. Ушбу ўйинни бошқариб бориш учун ФИФА томонидан япониялик ҳакамлар гуруҳи тайинланган.

Ўйин бош ҳаками сифатида ФИФА ҳаками Сато Рюжи иш олиб борса, унга қанотларда ватандошлари Тору Сагара ҳамда Хироши Ямаучи ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Хироюки Кимура. Ҳакамлар назоратчиси – бахрайнлик Абдулраҳмон Алделавар бўлса, комиссар – Ни Сен Тоҳ (Малайзия).

Таъкидлаш керакки, Жаҳон чемпионати–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинни шу йилнинг 20 август куни бошлайди.

Йиғин доирасида миллий терма жамоа 24 август куни Яман термасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шундан сўнг, ЖЧ–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига киришилади.

Рейтинг: -40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика