UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  0 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  6 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  0 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  20 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  10

Ўзбекистон Суперкубоги. Питер Хюистра: "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди" Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги. Питер Хюистра: "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди"

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра иштирок этди.




Питер Хюистра: - Кубокни ютиш ҳамиша ёқимли. Биринчи расмий ўйин учун жамоалар яхши футбол кўрсатишди. Натижа ижобий бўлганидан хурсандмиз.

- Ўйин давомида Эрен Дердийок жароҳат олди ва алмаштирилгач Черан ҳужумга ўтди. Мавсум давомида ҳам шундай бўладими ёки Дердийокнинг ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи борми?
- Кейинги ўйин 10 март куни, умид қиламизки Дердийок кейинги баҳсда бизга ёрдам беради. Имкон борича таркибимизда бор футболчилардан фойдаланамиз. Бизда олдинда бир неча вариантлар бор. Унинг ўрнини тўлдириш имкониятига эгамиз. Чемпион бошлангунча балки янги футболчи олармиз, агар бундай бўлмаган ҳолда бор имкониятлардан фойдаланмиз. Мавсум давомида буни намойиш этишга уринамиз.

- Ғалаба билан табриклаймиз! "Пахтакор" қачон ОЧЛда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя олади? Жамоанинг потенциали қандай?

- Мавсум олдидан таркибни кучайтиришга интилдик, тан олиш керак кўплаб футболчилар кетишди. Таркибда бор футболчилар билан мавсум давомида барча мусобақаларда ғолиб чиқишга интиламиз. Барча футболчиларни жипслаштирган ҳолда ғалабаларга интиламиз.

- Ўйин бошида "Насаф" жамоаси прессинг орқали "Пахтакор"ни шошириб қўйди...
Питер Хюистра:
- Жамоалар рақибнинг кучли тарафларини зарарсизлантиришга интилади. Рақиб ҳам шундай қилишга уринди. Биз кейинроқ ташаббусни ўз томонимизга оғдирдик. Ўйинни назорат қилдик ва тартибли ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳудудлар юзага келди. "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика