UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  0 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  4 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  5 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  5 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  48 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  20 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  2 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради Янгиликлар

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси жаҳон футболида ўз ўрнига эга Германия футбол иттифоқи билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштиряпти.

Биласиз, Германия дунёдаги футболи энг ривожланган мамлакатлар сирасига киради. Германия футболи ўз натижалари билан ҳар жабҳада энг олди ўринларни эгаллайди.

Футбол инфратузилмаларини яхшилаш, болалар футболи ва ёш футболчиларни тарбиялаш тизимини йўлга қўйиш, футбол соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар малакасини ошириш, ҳакамлик ва бошқа бир қатор йўналишларда Германия тажрибаси ўрганилади ва икки ташкилот бу борада яқиндан иш олиб боради.

Ўзаро ҳамкорликнинг илк дебочаси сифатида 9 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қирғизистон ўртоқлик учрашувини бошқариб бориш учун германиялик ҳакамлар гуруҳи таклиф этилди. Ўйин бош ҳаками халқаро майдонда бир қатор учрашувларни бошқаришга улгурган, Россия яшил майдонларида ўтган ЖЧ-2018да VAR тизими бўйича фаолият олиб борган ФИФА рефериси – Бастиан Данкерт. Унга қанотларда ҳамюртлари Ян Зайдел ва Рене Роде ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини ўзбекистонлик Илгиз Танташев бажаради.

Қайд этиш жоиз, ЎФА ва ГФИ ўртасида йўлга қўйилаётган ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик футбол мутахассисларининг Германияда малака ошириши, Германия футболи тажрибасини ўрганиши ҳам кўзда тутилган.

Ўртоқлик учрашуви
9 ноябрь (шанба)
ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН
"Пахтакор"
стадиони | 17:00
Бош ҳакам: Бастиан Данкерт (Германия).
Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Зайдел (Германия), Рене Роде (Германия).
Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон).

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика