UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  6 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  1 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  12 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  13 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  2 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  8 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  20 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7

Ўзбекистон Польшадаги халқаро мусобақада иштирок этади Янгиликлар

Ўзбекистон Польшадаги халқаро мусобақада иштирок этади

Теглар :  Ўзбекистон
Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси шу йилнинг 28 август – 3 сентябрь куни Польшада бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади.

Syrenka Cup номли халқаро турнирда Ўзбекистон ўсмирлар термаси билан биргаликда мезбон Польша, шунингдек, Венгрия, Бельгия, Норвегия, Португалия, Руминия ва Украина U-16 терма жамоалари иштирок этади.

Дилшод Нуралиев шогирдлари “А” гуруҳидан ўрин олди ва илк турда Бельгия ўсмирларига қарши баҳс олиб боради. Мазкур жуфтлик ғолиби Польша – Венгрия ғолиби билан куч синашади. Ўз наватида мағлуб жамоалар ўзаро беллашади.

“B” гуруҳда Норвегия – Португалия ва Руминия – Украина жуфтлиги ғолиблари ва енгилган жамоалар ўзаро баҳслашади. Дилшод Нуралиев мазкур турнирга 20 нафар футболчини жалб қилди. Қуйида футболчилар билан танишиш мумкин:

Дарвозабонлар: Мўминмирзо Қодиров, Шукрон Йўлдошев;

Ҳимоячилар: Миразиз Саидов, Хуршид Убайдуллаев, Дониёр Собиров, Жасур Абдулбеков, Рустамхон Азимов, Хожимат Эркинов, Шохжаҳон Султонмуродов, Жавоҳир Жўраев, Хушнудбек Бозоров;

Ярим ҳимоячилар: Мироншох Саттаров, Темур Мамасиддиқов, Жасур Жалолиддинов, Суннатилло Ҳамиджонов, Алишер Одилов, Диёр Рамазонов, Бекзод Шамсиев;

Ҳужумчилар: Игорь Чикризов, Иброҳимҳалил Йўлдошев.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика