

Бу ҳақда ЎФФнинг "Фейсбук"даги саҳифаси хабар берди.

Ушбу маросимида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов, ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Терма жамоалар Маркази директори Асқар Толибжонов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.


15 сентябрда бошланадиган Ҳиндистондаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига Темур Олимхўжаев устозлик қилади ва унга Аҳмаджон Мусаев ёрдам беради.

Футболчиларимиз турнирнинг "D" гуруҳида КХДР, Яман, Таиланд терма жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўзининг илк ўйинини 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.





