Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда
12 июн 2020 12:46
Янгиликлар
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда
Олим Шокиров бошчилигидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.
2004 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамиз қитъа чемпионатига ҳозирлик жараёнидан ўрин олган мазкур йиғинни 15 июнь куни якунлайди. Қуйида кечаги машғулотлардан олинган фотосуратларни кўришингиз мумкин.

Ўнгда бош мураббий Олим Шокиров шогирдларининг ҳаракатларини диққат билан кузатмоқда.

Терма жамоа футболчилари машғулотларда астойдила тер тўкаётгани аниқ. Улардан Осиё чемпионатида умидимиз катта.

Айни вақтда терма жамоа аъзоларининг жисмоний ҳолати муҳим аҳамият касб этади.



Йиғинга чақирилган дарвозабонлар Бекнур Пармонов, Асрор Кенжаев, Ҳусан Маҳмудовлар ўзларини кўрсатишмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар