Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Словакияга қарши иккинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
1 сен 2016, 16:34
15 сентябрда Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида старт оладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Словакияга қарши иккинчи ўртоқлик учаршувини ўтказди.

Бугун, 1 сентябрь куни бўлиб ўтган ушбу учрашув жамоаларнинг тенг курашлари остида ўтди. Жамоалар анча ҳужумкор ўйин намойиш этганига қарамай, учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди.

30 август куни бўлиб ўтган Словакия ўсмирларига қарши дастлабки ўртоқлик учаршувида ҳам Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дуранг натижа (1:1) қайд этганди.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Слоовакиядаги йиғинини эртага якунлайди ва 3 сентябрь куни Тошкентга қайтиб келади.

Тошкентда бир ҳафталик якуний йиғин ўтказилади ва 9 сентябрь куни жамоа Ҳиндистонга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичида КХДР, Таиланд ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›