UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биринчи ўйинда Беларусга мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биринчи ўйинда Беларусга мағлуб бўлди

Шу йилнинг 15 сентябрь — 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси айни вақтда Минск шаҳрида навбатдаги йиғинини ўтказмоқда.
Ушбу йиғин доирасида Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Беларусь ўсмирларига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришганди. 25 июнь куни Ўзбекистон ҳамда Беларусь ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтди. Унда Олимхўжаев шогирдлари 1-2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўзбекистон ўсмирлари киритган ягона гол муаллифи — Остон Ўрунов бўлди.

27 июнь куни ушбу жамоалар ўртасидаги иккинчи назорат учрашуви бўлиб ўтади. Минскда бўладиган учрашув маҳаллий вақт билан 18:00да бошланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20 сентябрда Яман ва 23 сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви.

25.06.2016, Минск.

Беларусь U-16 - Ўзбекистон U-16 2:1

Ўзбекистон голи
: Остон Ўрунов

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркиби: Х. Жўраев, И. Каримов, И. Холдоров, А. Мўйдинов, М. Абдуллаев, О. Ўрунов, Б. Соатов, Ш. Неъматов, А. Собиржонов, Р. Йўлдошев, Д. Абдумўминов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика