Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Словакиядаги халқаро турнирга борадиган таркиби эълон қилинди

Narzulla Saydullayev
19 авг 2015, 12:54
Келаси йилнинг январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 28 августдан 9 сентябрга қадар Словакияда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади.

Виктор Жалилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 27 август куни Тошкентда йиғилади ва 28 августда Словакияга учиб кетади. Ушбу турнирда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Словакия, Саудия Арабистони, Иордания ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари олимпия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон U-23 мураббийлар штаби ушбу мусобақага борадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди.

Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, Осиё Чемпионати U-23 финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими сентябрь ойида бўлиб ўтади.

Қуйида олимпия терма жамоасининг Словакиядаги халқаро турнирда қатнашадиган таркибини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар

№  
Исм-шарифиТуғилган йили   
Клуби
1Акмал Турсунбоев1993“Пахтакор”  
2Абдумавлон Абдужалилов  
1994“Нефтчи”

Ҳимоячилар

3   
Сардор Раҳмонов1994                
“Нефтчи”
4Бобурбек Йўлдошев1993“Локомотив”
5Достон Турсунов1995“Нефтчи”
6Жавлон Мирабдуллаев1994“Металлург”
7Акромжон Комилов1996“Бунёдкор”
8Максимилиан Фомин1993“Бухоро”
9Сирожиддин Рахматуллаев  
1993“Машъал”

 Ярим ҳимоячилар

10 
Диёржон Туропов1994               
“Олмалиқ”
11Отабек Шукуров1996“Бухоро”
12Жаҳонгир Абдумўминов1993“Олмалиқ”
13Никита Павленко1994“Олмалиқ”
14Жалолиддин Машарипов      
1993“Пахтакор”
15Мурод Ражабов1995“Шўртан”
16Икром Алибоев1994“Локомотив”
17Қувондиқ Рўзиев1994“Қўқон-1992”
18Достон Ҳамдамов1996“Бунёдкор”
19Тимур Ҳакимов1994“Оқтепа”

 Ҳужумчилар

20  
Жасур Ҳакимов1994               
“Суғдиёна” 
21Шохрух Достонов1993“Машъал”
22Муродбек Бобожонов            
1993“Нефтчи”
23Забихулло Ўринбоев1995“Бунёдкор”

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›