UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  94 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  24 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда илк машғулотини ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда илк машғулотини ўтказди

Келаси йилнинг январь ойида Таиландда U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида бўлган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. 9 октябрь куни эрта тонгда Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз Тошкент – Инчхон йўналиши билан Жанубий Кореяга етиб келди ва Хвасон шаҳридаги “Rumir” меҳмонхонасига жойлашди. Тушдан сўнг эса Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан бўладиган илк ўйин ўтказилувчи “Hwaseong Sports Complex” аренаси майдонида машғулот ўтказилди.

10 октябрь куни эса илк ўйин олдидан расмий машғулот ҳамда ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади.

Таъкидлаш жоиз, Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув 11 октябрь куни “Hwaseong Sports Complex” аренасида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:35да, Тошкент вақти билан эса соат 16:35да бошланади. Учрашув Кореянинг KBS телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.

Қуйида машғулот жараёнидан видеолавҳани ва фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:




Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика