UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  0 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда илк машғулотини ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда илк машғулотини ўтказди

Январь ойида Таиланд яшил майдонларида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.

Бир ҳафта давомида Тошкентда йиғин ўтказган Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугундан машғулотларни БААда давом эттиради.

Куннинг биринчи ярмида Дубайга етиб келган олимпиячиларимиз “Time Grand” меҳмонхонасига жойлашди. Тушдан сўнг эса БАА футбол ассоциацияси майдонида илк машғулот ўтказилди.

Қайд этиш жоиз, олимпиячиларимиз БАА йиғини доирасида “Дубай халқаро дўстлик мусобақаси”да иштирок этади. 13-19 ноябрь кунлари давомида қитъамизнинг 8 та – БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея, Ироқ, Иордания ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари мазкур мусобақада ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк учрашувини 13 ноябрь куни Ироқ олимпия термасига қарши ўтказади.

Қуйида терма жамоамизнинг бугунги машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика