UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  0 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  4 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  1 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  0 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  4 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  3 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  2 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  3 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда илк машғулотини ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда илк машғулотини ўтказди

Январь ойида Таиланд яшил майдонларида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.

Бир ҳафта давомида Тошкентда йиғин ўтказган Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугундан машғулотларни БААда давом эттиради.

Куннинг биринчи ярмида Дубайга етиб келган олимпиячиларимиз “Time Grand” меҳмонхонасига жойлашди. Тушдан сўнг эса БАА футбол ассоциацияси майдонида илк машғулот ўтказилди.

Қайд этиш жоиз, олимпиячиларимиз БАА йиғини доирасида “Дубай халқаро дўстлик мусобақаси”да иштирок этади. 13-19 ноябрь кунлари давомида қитъамизнинг 8 та – БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея, Ироқ, Иордания ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари мазкур мусобақада ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк учрашувини 13 ноябрь куни Ироқ олимпия термасига қарши ўтказади.

Қуйида терма жамоамизнинг бугунги машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика