UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  0 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  16 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  17 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3

Ўзбекистон ногирон-ампутантлари Ирландия устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди Янгиликлар

Ўзбекистон ногирон-ампутантлари Ирландия устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Мексикада давом этаётган ЖЧ-2014 баҳслари гуруҳ босқичи 2-турида Ирландия терма жамоаси устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мавзур Умархўжаев қўл остидаги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 1 декабрь, душанба куни Ирландия терма жамоасига қарши майдонга тушишди.

Учрашув тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб бўлинганди - 1-таймни 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаган Ўзбекистон футболчилари якунда 6:1 ҳисобида зафар қучишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақадаги дастлабки учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Украина устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб борилади. Учрашув 2 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ногирон-ампутантлар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони саналади ва терма жамоа Мексикадаги Жаҳон чемпионатида ўз унвонини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида, Мексиканинг Кулиакан шаҳри мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида жами 22та терма жамоа иштирок этмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика