UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  23 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Ўзбекистон МТЖ "Navruz Cup"га тайёргарликни бошлади + Шерзод Темировдан интервью Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ "Navruz Cup"га тайёргарликни бошлади + Шерзод Темировдан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 21 март куни Тошкентда "Navruz Cup" мусобақасига тайёргарликни бошлади.

"Локомотив" стадионида ўтган машғулотдан олдин "Персеполис"га кўчиб ўтган Шерзод Темиров интервью берди.




"Персеполис"га ўтиш ҳақида...

— "Персеполис" Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири саналади. Мен учун таклифни ўйлаб ўтиришга ҳам ҳожат бўлмади. Қониқарли битим таклиф қилишгани, шунингдек, клуб раҳбарияти ҳамда мураббийи хоҳиши билдиргани учун жамоа сафига бориб қўшилдим.

Эрон клубига мослашиш қийин бўлмадими? 

— Жамоадаги кўпчилик футболчининг ёши катта. Улар мени яхши қарши олишди ҳамда мослашишим учун ёрдам беришмоқда. Ўз ўйиним билан уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.  



Терма жамоага илк бор легионер сифатида чақирилдингиз. Ҳиссиётлар қандай? 

— Терма жамоага чақирувдан кейинги ҳиссиётлар ҳақида гапиришга тил ожиз. Умумий иккинчи, легионер сифатида илк бор чақирув олдим. Худо хоҳласа, устозларим ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

"Navruz Cup" мусобақасидан нималар кутяпсиз?

— Намангандаги турнирда яхши иштирок этишга ҳамда келгусида юртимиз байроғини юксакка кўтариб, терма жамоа билан жаҳон чемпионатига чиқиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика