UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  1 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  5 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  22 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  36

Ўзбекистон МТЖ. Иккинчи кунги машғулотлар ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ. Иккинчи кунги машғулотлар ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман ва Сингапур билан ўйинларга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун, 3 октябрь куни ҳам Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари "Жар" стадионида машғулот ўтказишди. Таркибда ўзгаришлар кузатилмади, худди кечагидек 24 нафар футболчи шуғулланди. Тўрт нафар легионер шу кунларда терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади.

Уч нафар посбон билан доимгидек Денис Иванков ишлади. Биринчи кунги машғулотларни индивидуал тарзда ўтказган Хожиакбар Алижонов умумий гуруҳга қайтди. Терма жамоамиз шифокори Аброр Пирриевнинг айтишича Алижоновда кичик шамоллаш кузатилгани учун дастлабки куни у якка тартибда ишлаган.

Абрамов терма жамоага қайтгач машғулотлар бутунлай очиқ бўлаётгани журналистларни қувонтираётгани аниқ. Бироқ баъзи ҳамкасбларимизнинг буни суиистеъмол қилишаётгани кўнгилни бироз хира қилди. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётан терма жамоанинг машғулотлари вақтида (!!!) улардан майдоннинг ўзида (!!!) интервью олишга ҳаракат қилиш ташқаридан жуда ва жуда хунук кўринди.

Тез орада сайтимизга иккинчи кунги машғулотлардан видеолавҳа ҳамда Лутфулла Тўраев билан қисқа интервьюни жойлаймиз. Шундай экан Championat.asia сайтини ва унинг ютубдаги расмий каналини кузатиб боринг.


Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика