UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  2 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  6 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  5 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  18 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5

Ўзбекистон МТЖ. Иккинчи кунги машғулотлар ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ. Иккинчи кунги машғулотлар ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман ва Сингапур билан ўйинларга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун, 3 октябрь куни ҳам Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари "Жар" стадионида машғулот ўтказишди. Таркибда ўзгаришлар кузатилмади, худди кечагидек 24 нафар футболчи шуғулланди. Тўрт нафар легионер шу кунларда терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади.

Уч нафар посбон билан доимгидек Денис Иванков ишлади. Биринчи кунги машғулотларни индивидуал тарзда ўтказган Хожиакбар Алижонов умумий гуруҳга қайтди. Терма жамоамиз шифокори Аброр Пирриевнинг айтишича Алижоновда кичик шамоллаш кузатилгани учун дастлабки куни у якка тартибда ишлаган.

Абрамов терма жамоага қайтгач машғулотлар бутунлай очиқ бўлаётгани журналистларни қувонтираётгани аниқ. Бироқ баъзи ҳамкасбларимизнинг буни суиистеъмол қилишаётгани кўнгилни бироз хира қилди. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётан терма жамоанинг машғулотлари вақтида (!!!) улардан майдоннинг ўзида (!!!) интервью олишга ҳаракат қилиш ташқаридан жуда ва жуда хунук кўринди.

Тез орада сайтимизга иккинчи кунги машғулотлардан видеолавҳа ҳамда Лутфулла Тўраев билан қисқа интервьюни жойлаймиз. Шундай экан Championat.asia сайтини ва унинг ютубдаги расмий каналини кузатиб боринг.


Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика