UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  2 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  6 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4

Футзал. Ўзбекистон МТЖ 10 январдан йиғин бошлайди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон МТЖ 10 январдан йиғин бошлайди

Шу йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари бўлиб ўтади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъа биринчилигига тайёргарликнинг сўнгги босқичини қачон бошлаши маълум бўлди. Терма жамоамиз 10 январь санасидан Тошкентда йиғинга киришади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан "Бунёдкор" академиясига қарашли залда олиб борилади. Б.Аҳмедов йиғинга 20 нафар ўйинчини таклиф этган. Якунда Осиё чемпионатига улардан 14 нафари олиб кетилади.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирилган ўйинчилар:

Дарвозабонлар:

1. Рустам Умаров (АГМК)
2. Клим Тюгаев ("Локомотив")
3. Равшан Элибоев ("Пахтакор")
4. Аббос Элмуродов ("Локомотив")

Ўйинчилар:
5. Анасхон Раҳматов (АГМК)
6. Ихтиёр Ропиев (АГМК)
7. Машраб Одилов (АГМК)
8. Илҳом Ҳамроев (АГМК)
9. Ҳусниддин Нишонов (АГМК)
10. Дилшод Раҳматов (АГМК)
11. Даврон Чориев ("Пахтакор")
12. Акбар Усмонов (АГМК)
13. Суннатилла Жўраев ("Насаф")
14. Константин Свиридов ("Максам-Чирчиқ")
15. Жавлон Аноров ("Максам-Чирчиқ")
16. Артур Юнусов ("Сипор", Тожикистон)
17. Хушнур Эркинов ("Сўғдиёна")
18. Абдулла Солихов ("Локомотив")
19. Шоҳзод Садиев ("Динамо")
20. Дилмурод Шавкатов ("Пахтакор")


Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси 21 ва 23 январь кунлари Озарбайжон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Вакилларимиз 10 январдан бошланадиган йиғинни шу ойнинг 19 санасигача давом эттиришади ва айнан шу куни Бокуга учиб кетишади.

Футзал. Ўзбекистон МТЖ Озарбайжон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати шу йилнинг 12 сентябрдан 4 октябрга қадар Литвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма беради.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика