Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайга учиб кетди

Narzulla Saydullayev
13 фев 2016, 12:51
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага БААда Ливанга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа 14 февраль куни Ливанга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Таъкидлаш керакки, эртанги баҳс Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги расмий ўйинлари Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида март ойида бўлиб ўтади. Бабаян шогирдлари 24 март куни Филиппин, 29 март куни эса Баҳрайнни Тошкентда қабул қилади.

Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичида 6 ўйиндан кейин 15 очко тўплаган ҳолда, “H” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги КХДР терма жамоаси ҳисобида 7 ўйиндан кейин 16 очко бор.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 13—15 февраль кунлари бўлиб ўтадиган йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.


№             
Исм-фамилиясиТуғилган санаси       
АмплуасиКлуб
1Игнатий Нестеров20.06.1983Дарвозабон          
“Локомотив”         
2Элдор Суюнов12.04.1991Дарвозабон“Насаф”
3Даврон Ҳошимов24.11.1992Ҳимоячи“Пахтакор”
4Ислом Тўхтахўжаев30.10.1989Ҳимоячи“Локомотив”
5Камолиддин Тожиев03.05.1983Ҳимоячи“Пахтакор”
6Шерзод Аъзамов14.01.1990Ҳимоячи“Насаф”
7Азимжон Аҳмедов04.01.1992Ҳимоячи“Пахтакор”
8Станислав Андреев06.05.1988Ҳимоячи“Пахтакор”
9Акромжон Комилов14.03.1996Ҳимоячи“Бунёдкор”
10Жавлон Мирабдуллаев19.03.1994Ҳимоячи“Бунёдкор”
11Жавоҳир Соҳибов01.03.1995Ярим ҳимоячи“Пахтакор”
12Жамшид Болтабоев03.10.1996Ярим ҳимоячи“Пахтакор”
13Отабек Шукуров22.06.1996Ярим ҳимоячи“Бунёдкор”
14Сервер Жепаров03.10.1982Ярим ҳимоячи“Локомотив”
15Жасур Ҳасанов02.08.1983Ярим ҳимоячи“Локомотив”
16Достон Ҳамдамов24.07.1996Ярим ҳимоячи“Бунёдкор”
17      
Санжар Шоаҳмедов23.09.1990Ярим ҳимоячи“Локомотив”
18Элдор Шомуродов29.06.1995Ярим ҳимоячи“Бунёдкор”
19Шуҳрат Муҳаммадиев      
24.06.1989Ярим ҳимоячи“Насаф”
20Игорь Сергеев30.04.1993Ҳужумчи“Пахтакор”
21Марат Бикмаев01.01.1986Ҳужумчи“Локомотив”

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›