Ўзбекистон – КХДР ўйини 13 октябрь куни Тошкентда ўтказилади

Tolibjon Qosimov
21 сен 2018, 15:05
Ўзбекистон футбол ассоциацияси октябрь ойидаги ФИФА кунларидан максимал тарзда фойдаланиб, 2та терма жамоа билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

6 сентябрь куни Сурия, 11 сентябрь куни эса Эрон терма жамоаси билан беллашган Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз, 13 октябрь куни соат 20:00да Тошкентдаги "Миллий" стадионда КХДР терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

16 октябрда ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон – Қатар миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам соат 20:00да "Миллий" стадионда ўтказилади.

ЎФА Осиё кубоги ҳамда 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларига тайёргарлик доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш учун музокаралар олиб боришда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›