UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  7 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал ўйинлари табиий майдонларда ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал ўйинлари табиий майдонларда ўтказилади

25-26 март кунлари Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал дастлабки учрашувлари ўтказилади.

ПФЛ қарорига кўра, 1/8 финалнинг барча ўйинлари табиий майдонларда ўтказилади. Мазкур босқичга етиб келган клублар ичида фақатгина “УзДонгЖу”нинг уй стадионининг майдони сунъий қопламалидир. Айтиш керак, “бўёқчилар” Ўзбекистон Биринчилигида рақибларини Андижоннинг Шўрбулоқ даҳасидаги футболга ихтисослашган мактаб-интернатнинг сунъий қопламали майдонида қабул қилади. Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал доирасидаги “Шўртан”га қарши ўйин ҳам айнан шу стадионда бўлиб ўтди. “УзДонгЖу” 1/8 финалда “Локомотив” билан ҳисоб-китоб қилади. Ўйин 26 мартга белгиланган ва биринчи ўйинда “бўёқчилар” мезбон. Таъкидлаганимиздек, ПФЛ талабига кўра, мазкур учрашув сунъий қопламали майдонда ўтказилмайди. Ёдингизда бўлса, ПФЛ ўтган йили ҳам 1/8 финалга чиққан “Обод”, “Оқ-тепа”, “Пахтакор-2” клубларига шундай талаб қўйганди. 

ПФЛнинг бу талаби Регламентга асосланмаган. Чунки ПФЛнинг 2016 йил учун ишлаб чиққан Регламентида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси учун алоҳида бўлим ажратилган бўлса-да, учрашувлар табиий қопламали майдонда ўтказилиши шарт деган банд йўқ. Бундай банд ўтган йили ҳам бўлмаган эди. Маълум бўлишича, тез орада Регламентнинг айнан Ўзбекистон Кубоги учун ажратилган бўлимига шундай банд киритилади ва клублар огоҳлантирилади. Аниғи шуки, “УзДонгЖу” “Локомотив”га қарши ўйин учун ўзига бошқа стадион топишга мажбур.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика