Ўзбекистон кубоги. Ярим финалдан олдин "Пахтакор"да йўқотиш

Narzulla Saydullayev
13 дек 2020, 13:20
Кеча Ўзбекистон кубоги чорак финал баҳслари бўлиб ўтди.

"Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. "Шерлар" сардори Егор Кримец учрашувнинг 75-дақиқасида огоҳлантирилди. Ҳимоячи чорак финалда "Сўғдиёна" билан баҳсда ҳам сариқ карточка олганди. Шу тариқа, Кримец ярим финални дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. 

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ярим финални 16 декабрь куни Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади. Учрашув соат 13:00да бошланади. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia