UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  0 22:21Конференциялар лигаси саралаши. "Черно море" - "Истанбул Башакшеҳир" (онлайн ҳисоб)  14 22:20Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" (онлайн ҳисоб)  2 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  9 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  4 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  2

Ўзбекистон кубоги. Водий дербисида "Навбаҳор" ғалаба қозонди (Батафсил шарҳ) Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Водий дербисида "Навбаҳор" ғалаба қозонди (Батафсил шарҳ)

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилди.

Учрашув майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлимнинг 5-дақиқасидаёқ Азизбек Турғунбоев ҳисобни очиши мумкин эди, унинг чамаси 20 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ бўлди. 12-дақиқада "Нефтчи" вакилларида қулай вазият юзага келди. Меҳмонларнинг 77-рақамли футболчиси Исломбек Каримовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Орадан бир оз ўтиб, майдон эгаларида гол киритиш учун имконият юзага келди.Биринчи 17-дақиқасида "Навбаҳор" легионери Александр Касьяннинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида мезбонлар сафида мажбурий ўзгариш юзага келди. Александр Касьян жароҳат олиб майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Шерзод Ҳакимов майдонга туширилди.

31-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси Азизбек Турғунбоевнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган жарима зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўридан жой олди - 1:0.

38-дақиқага келиб мезбонлар "Нефтчи" дарвозасига иккинчи голни ҳам киритишди. Бу вазиятда чап қанотдан етказиб берилган тўпни Иван Соловьёв дарвозага аниқ йўллаб, гол киритди- 2:0.

44-дақиқада яна ўша Иван Соловьёв меҳмонлар дарвозасини ишғол этди - 3:0

Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлим мезбон футболчиларнинг ҳужумкор ўйинлари билан бошланди. 52-дақиқага келиб мезбонларнинг хавфли ҳужумини "Нефтчи" вакиллари қийинчилик билан қайтариб қолишди. 69-дақиқада мезбонлар футболчиси Азимжон Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. Учрашувнинг 78-дақиқасида заҳирадан ўйинга қўшилган Азиз Ибрагимовнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Ниҳоят учрашувнинг 89-дақиқасига келиб "Нефтчи" вакиллари "Навбаҳор" дарвозасига гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Юзага келган қулай имкониятдан меҳмонларнинг ёш ҳужумчиси Жамшидбек Тўрақулов мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни қисқартирди - 3:1.

Учрашув шу тариқа "Навбаҳор" жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.





Ўзбекистон Кубоги-2019.
Нимчорак финал.
Навбаҳор” – “Нефтчи” 3:1 (3:0)
Голлар:
Азизбек Турғунбоев, 32 (1:0), Иван Соловьев, 38 (2:0), Иван Соловьев 44 (3:0), Жамшидбек Тўрақулов, 89 (3:1)
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Темур Тўхтасинов.
Назоратчи: Арслон Ҳатамов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8. Шаҳзод Шайманов, 9.Иван Соловьёв (4.Азиз Ибрагимов, 75), 10.Азизбек Турғунбоев (34.Комилжон Тожиддинов, 71), 11. Александр Касьян (91.Шерзод Хакимов, 21), 15.Обид Жўрабоев,19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 66.Илҳомжон Алижонов, 99.Амирбек Жўрабоев.
Захирадагилар: 23.Дилшод Ҳамроев, 55.Ғиёсжон Комилов, 70.Аббосжон Ғуломов, 77.Аюбхон Номанов, 95.Нодир Мавлонов, 96.Илҳомжон Алибоев.

“Нефтчи”: 35.Шерзодбек Абдурайимов, 4.Шодиёр Ҳожиматов, 7.Исломжон Тошпўлатов, 13. Жамшид Қобулов, 15.Миржамол Неъматов, 20.Дилёрбек Эрматов (32.Нодирбек Йўлдошев, 65), 28.Жавоҳирбек Расулов (24.Илхомжон Ибрагимов, 74) 77.Исломбек Каримов, 88.Жафъар Исмоилов (19.Алишер Абдувохидов, 46), 98.Жамшидбек Тўрақулов, 99.Иброҳим Нўъмонов.
Захирадагилар: 16. Хуршидбек Муҳаммадов, 21.Фаррух Турдалиев, 17.Илҳомжон Ваҳобов, 26. Бобиржон Исроилов, 38.Ибоджон Абелфазов, 70.Достонбек Бобожонов.

Огохлантириш: Игорь Голбан, 22

Бекзод Толибов Намангандан махсус


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика