UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  59 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  1 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13

Ўзбекистон Кубоги. Микаэль Секейра нукуслик мухлислар талабини қондирган, "Локо" ёшлари ўзини кўрсатган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. Микаэль Секейра нукуслик мухлислар талабини қондирган, "Локо" ёшлари ўзини кўрсатган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА

Кеча Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" жамоаси Қорақалпоғистонга сафар уюштирди ва "Арал-Самали" меҳмони бўлди.

Ушбу учрашувдан олинган тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин. >>>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

ФОТО: Миржалол Норматов

Учрашувга бўлган қизиқиш юқори даражада бўлганини шу икки расм орқали тасвирлаб бера олдик, деб ўйлайман. Ҳақиқатдан ҳам, кеча стадионнинг тўрт томони мухлислар билан ўраб олинганди. 

"Локо"нинг захираси. Микаэль Секейра микс-таркиб билан ўйинни бошлашни афзал кўрди.

Гарчи учрашувда мезбонлар ҳисобни очган бўлишига қарамасдан, "Локо"нинг ёш футболчиси Жалолиддин Жумабоев тезда ҳисобни тенглаштирди. У бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба йўллаб, "темирйўлчилар"нинг голлар шоусини бошлаб берди.

Орадан кўп ўтмай, Азизбек Амонов ажойиб голи билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Қорақалпоғистонлик мухлислар тартибли мухлислик қилишди. Тўп "Локо" футболчиларига тушганида босим ўтказишмади, бош ҳакам томонига "тошлар" отилмади. Улар шунчаки ўйиндан завқ олишди.

Учрашувда "Локо"нинг ёш футболчилари ажойиб ўйнашди. Жавоҳир Алижонов, Жалолиддин Жумабоев, Иброҳим Ғанихонов ва Игорь Чикризов каби футболчилар маҳорати рақиблариникидан кўпроқ ва яхшироқ эканлигини майдонда кўрсата олишди.

Иккинчи бўлимда ҳам тўлиқ устунлик пойтахтликлар томонида бўлди. Ҳисоб йириклашганидан кейин мухлислар "Локо" бош мураббийидан Шерзод Файзиев, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Диёржон Туропов, Ислом Қобилов ва Марат Бикмаев каби футболчиларни майдонга туширишни сўради. Секейра эса уларнинг илтимосини ерда қолдирмади. Фақатгина Марат Бикмаев бунга қадар тиззасидан бир неча бора жароҳат олгани ва майдон сунъий бўлгани учун захирада қолдирилди.

Учрашув якунланганидан кейин ҳеч ким бир-биридан ҳафа бўлмади. Қорақалпоғистонлик мухлислар футболдан завқ олишди. Ажойиб футбол учрашуви "Локомотив" фойдасига 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика