UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  2 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  19 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  2 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  15 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  1 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  10 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  60 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  63

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашуви бошланди.



Ўзбекистон Coca-Cola кубоги, чорак финал
БУНЁДКОР – СУРХОН - 2:1
28 октябрь 2021 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:15

Гол: Суҳроб Иззатов, 15 - 1:0, Иброҳим Томива, 64 - 2:0,  Исломжон Тошпўлатов, 77 - 2:1.
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Абдуҳамидулло Расулов, Ҳусниддин Шодмонов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Шерзод Ражабов

"Бунёдкор": 1.Равшан Ягудин, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 17.Одилжон Абдураҳмонов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 22.Шаҳбоз Эркинов, 26.Улуғбек Абдуллаев, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 49.Иброҳим Томива.
Захира: 91.Зафар Сафаев, 3.Диан Талхатов, 4.Даврон Эргашев, 7.Фарҳод Мираҳматов, 8.Санжар Рашидов, 21.Ғайрат Азизхўжаев, 33.Умарали Раҳмоналиев, 35.Азизбек Пирмуҳаммедов, 54.Умидбек Султонов.

"Сурхон": 12.Рустам Нартаджиев, 4.Жавоҳир Соҳибов, 5.Жасур Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Ислом Тошпўлатов, 8.Жаҳонгир Аҳмадов, 11.Зоҳир Пиримов, 14.Жасур Холтўраев, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 60.Ўрал Чориев, 66.Беҳруз Шайдулов.
Захира: 1.Азамат Аҳмедов, 10.Муродбек Бобожонов, 17.Сардор Сулаймонов, 19.Нуриддин Ҳасанов, 23.Абдул Азиз Юсупов, 55.Шарофиддин Шобиров, 80.Никита Павленко, 99.Комрон Сайдазимов.



ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Бунёдкор" ярим финалда!

90+4. "Бунёдкор"да ўзгариш: Улуғбек Абдуллаев ўрнига Фарҳод Мираҳматов ўйинга қўшилди.

90+3. ЗАРБА! Бобожонов қулай вазиятда, яқин масофадан кучсиз зарба берди. Ягудин тўпни эгаллаб олди.

90+1. Иззатов чап оёқда дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди, бироз аниқлик етишмади.

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Сурхондарёликлар ҳисобни тенглаштириш учун ҳар нима қилмоқда, аммо хавфли ҳужумлар ташкил этишда оқсамоқда.

85. Абдул Азиз Юсупов рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнаги учун огоҳлантирилди.

82. Равшан Ягудин вақтни чўзгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

82. Меҳмонларда яна бир ўзгариш: Жавоҳир Соҳибов ўрнига Комрон Сайдазимов майдонга тушди.

81. Павленко мезбонларнинг хатосидан фойдалана олмади.

80. Сохибовнинг олисдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

77. ГОООЛЛЛ!!! "Сурхон" қайтди! Исломжон Тошпўлатов ҳисобни қисқартирди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни 7-рақамли вингер ўзига тўғрилаб олди ҳамда Ягудин қўриқлаётган дарвозанинг бурчагини нишонга олди.

75. "Сурхон"да ўзгариш: Абдул Азиз Юсупов ҳозирги ҳакамдан "совға" олган Холтўраев ўрнига майдонга тушди.

75. Жасур Холтўраев рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

Ушбу жуфтлик ғолиби ярим финалда "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради.

73. Майдон марказида Сохибов ўйин қоидасини бузди.

68. Умидбек Султоновнинг зарбаси Нартаджиев учун қийинчилик туғдирмади.

66. "Сурхон"да ўзгариш: Зоҳир Пиримов ўрнига Мурод Бобожонов майдонга тушди.

64. ГОООООЛЛЛ!!! Томива барибир ўз номини таблога ёзиб қўйди. Ўнг қанотдан узатилган қулай пас натижасида Иброҳим дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ҳамда сурхонликларни жазолади.

64. Нортожиевнинг хатосидан кейин Ғиёсов дарвозага зарба йўллади, бироз ноаниқ.

60. Ғиёсовнинг зарбасидан сўнг Нартаджиев ўз ҳисобига сейв ёзиб қўйди.

59. "Бунёдкор" футболчисига нисбатан рақиб жарима майдони яқинида ўйин қоидаси бузилди.

55. Павленконинг боши билан берган зарбасини Ягудин эгаллаб олди

52. Павленконинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

50. "Сурхон" ўзига келмоқда. Ажойиб ҳужум натижасида Нуриддин Ҳасанов дарвоза устунини нишонга олди. Ҳисоб тенглашишига бир баҳя қолди.

46. Ўзгаришлар. "Бунёдкор"да Шаҳбоз Эркинов ўрнига Умидбек Султонов. майдонга тушди. "Сурхон"да эса  Ўрол Чориев Нуриддин Ҳасанов ўрнига, Жаҳонгир Аҳмадов эса Никита Павленко ўрнига ўйинга қўшилди.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс Суперлиганинг 12-турига тўғри келади. "Сурхон" мезбонлик қилган баҳсда "қалдирғочлар" сафардан 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган.

Биринчи бўлим якунланди.

45.  Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилади.

44. "Сурхон" футболчиси Жаҳонгир Аҳмадов огоҳлантирилди.

42. ЗАРБА! Томива яна диққат марказида. Тўхтасиновнинг жаримадан оширган тўпига Иброҳим боши билан зарба берди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

41. Меҳмонлар ўйини ишончсизлик кузатилмоқда. Улар ўз доирасидан ташқарига чиқишолмаяпти.

40. Мезбонлар жарима зарбасини амалга оширди, Тўхтасиновнинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.

38. ГОЛ! Шахбоз Эркинов рақиб посбонини жазолади, бироқ ҳужумчи яққол офсайдда қолиб кетганди.

36. Мезбонлар яхши ҳужум ташкиллаштирганди, бироқ Тўхтасинов офсайдда қолиб кетди. 

33. "Бунёдкор" футболчиси рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам бу ҳолатни пенальтига лойиқ кўрмади.

30. ТОМИВА!!! Иззатовнинг яна бир фаоллигидан сўнг дарвоза қаршисида турган ҳужумчи қулай келган тўпни дарвозага жойлаб қўя олмади.

30. Прессинг натижаси меҳмонлар хато қилишга мажбур бўлид.

27. Жарима майдони яқинида Томива йиқилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди, кейинроқ Иброҳимнинг ўзи ўйин қоидасини бузди.

24. "Бунёдкор" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Тўхтасиновнинг зарбаси ноаниқ.

22. ЗАРБА! Жавоҳир Соҳибов бурчакдан оширилган тўпга зарба берди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

19. Томива рақибидан тўпни олиб қўйиб, ҳужум бошлади ва бунинг натижасида Муҳаммадодил Қаҳрамонов олинда бориб, тўпни жарима майдонига узатди, аммо ҳимоячилар қийинчилик билан тўпни қайтарди.

Иззатов охирига рақибини таъқиб этди ҳамда Ёқубовни хато қилишга мажбур этди. Чап қанотдан олдинга борган футболчи учрашувда ҳисобни очди.

15. ГООООЛЛЛЛ!!! Суҳроб Иззатов!!!


14. Майдон марказида "Сурхон" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

12. Мезбонлар яна чап қанотдан ҳужум ташкиллаштирди, аммо самарасиз якунланди.

9. Иззатов чап қанотдан ёриб кирди ва орқароқда турган футболчига узатди, бироқ тўп ҳимоячи орқали Нартаджиевнинг қўлига бориб тушди.

8. Ҳужумлар, асосан, меҳмонлар жойлашган тарафда кечмоқда.

4. "Бунёдкор" яна бир хавфли ҳужум ташкил қилди. Комбинация натижасида Томива дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди, бироқ меҳмонлар посбони эпчилроқ ҳаракат қилиб, тшпни эгаллаб олди.

2. ЗАРБА! Муҳаммадодил Қаҳрамоновнинг ўнг қанотдан оширган тўпига Иброҳим Томива бош билан зарба берди, тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:15да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика