UZ

Сўнгги янгиликлар

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  0 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  19 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533

Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб оладиган рақамли платформа ишга туширилди Янгиликлар

Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб оладиган рақамли платформа ишга туширилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази ҳамкорликда ишлаш юзасидан келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

"Унинг биринчи меваси сифатида Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб олиши кўзда тутилган www.futsal.uz рақамли платформа ишга туширилди. 

Рақамли платформа футзалчилар портфолиосини шакллантиришга кўмак беради ҳамда уларнинг карера бўйлаб ўсишига ҳисса қўшади. Шундан келиб чиқиб, трансферлар масаласида скаутлар учун яхшигина қулайлик бериши режалаштирилаётган контентдан нафақат ташриф буюрувчилар, балки спортчиларнинг ўзи ҳам манфаатдор дейишимиз мумкин.  

Эндиликда мамлакат футзалининг Олий ва Биринчи лигаси, Кубоги, Суперкубоги, U-18 чемпионати каби мусобақалар мазкур платформада тўлиқ ёритиб борилади. Платформа, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги йиғинлар, ўртоқлик ва расмий ўйинларни ҳам ўзида акс эттиради. Қўшимчасига, ҳаваскорлар футзали мусобақалари секин-аста ундан ўрин олади", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

"Лига ҳам футбол, ҳам футзал мусобақаларини ўтказиб келади. Моҳияти яқин бўлса-да, улар аслида бошқа-боқша спорт турлари. Шундан келиб чиқиб, бизда футзал учун мустақил сайтни ишга тушириш зарурияти мавжуд эди. Ва ниҳоят бунга эриша олганимиздан хурсандмиз. Ишонаманки, сайт яқин келажакда ўзбек футзалининг асосий ахборот манбаига айланади", – деди ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев.

Ҳозирга қадар футзал чемпионатининг 2022/23 йилги мавсумининг ортда қолган турлари қайдномалари сайтга тўлиқ киритилган. Эндиликда Биринчи лига мусобақаси қайдномаларини унга юклаш ишлари олиб борилмоқда. Ташриф буюрувчилар тақвим, жадвал, статистика, расм ҳамда видеоларни замонавий интерфейс билан кузатиб бориш имкониятига эга. 

Келишув асосида платформанинг мобил телефонлар учун иловалари ҳам ишга туширилган бўлиб, смартфон турига қараб мазкур иловаларни бемалол юклаб олишингиз мумкин. Бу сизга ўзбек футзали билан боғлиқ барча жараёнларни сифатли контентда кузатиб бориш имкониятини тақдим этади.

"Лига билан футзални янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам ташладик. Ўзбекистонда профессионал ва ҳаваскорлар футзалини бир тизимга тушириш олий мақсадимиз ҳисобланади. Лига бугунга келиб профессионал футзални бир маромга олиб келди, энди эса уни ҳаваскорлар футзали билан уйғунлаштириш, маълумотлар олиш базасини ривожлантириш каби муҳим вазифа турибди. Бунга эриша олишимизга ишонаман", – деди ҲФРМ асосчиси Нодир Алибеков. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази тез орада ҳамкорликда Ўзбекистон U-18 чемпионати мусобақаси ўтказилишини маълум қилди.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика