UZ

Сўнгги янгиликлар

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

"Ўзбекистон футболи кўпроқ техник, тактик жиҳатдан ранг-баранг ва ҳар доим шундай бўлиб келган". Алишер Никимбаев — "Пахтакор" – "Қайрат" учрашуви ҳақида Янгиликлар

"Ўзбекистон футболи кўпроқ техник, тактик жиҳатдан ранг-баранг ва ҳар доим шундай бўлиб келган". Алишер Никимбаев — "Пахтакор" – "Қайрат" учрашуви ҳақида

Бўлажак Марказий Осиё дербиси олдидан мутахассис фикри.

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев "Championat.Asia"га интервью берди. У "Пахтакор" – "Қайрат" учрашуви хусусида тўхталиб, икки давлат футболини солиштирди.

- "Қайрат" ва умуман, қозоқ футболини кузатиб борасизми? Ўзбек футболидан нимаси билан фарқ қилади?
- Охирги пайтларда 20 йил олдинги, яъни "Гол" газетасида ишлаган вақтимдагидек диққат билан кузатмаяпман. Ўшанда Қозоғистон футболи ҳақида кўп нарсани билардим. Ҳозир "Қайрат" ҳақида нимадир дейишим қийин бўлади, лекин клуб аввалги буюклиги ва анъаналарини тиклашга ҳаракат қилгани эсимда. Кўп сармоя киритилди, лекин бундан унчалик самара кузатилмади. Ҳа, "Қайрат" ҳали ҳам бренд, аммо спорт нуқтаи назаридан улар катта муваффақиятларга эриша олишмади.

Агар Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги фарқ ҳақида гапирадиган бўлсак, Қозоғистон клублари доимо жисмоний тайёргарликка катта эътибор бериб келган. УEФАга ўтиш бу жараённи фақат рағбатлантирди. Футболчиларимиз жисмоний жиҳатдан у қадар кучли эмас, аммо техник жиҳат, индивидуал ҳаракат ва тактик тайёргарликлар бўйича кучли.

"Нефтчи"да яхши савияда ўйнаган ярим ҳимоячи Сергей Ни бор эди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда ўйнаганида ўзини "кўприк остида тургандек" ҳис қилган: ҳимоядан ҳужумга узатмалар фақат юқоридан бўлган, майдон марказидаги ўйинчилар эса шунчаки жойида туриб, тўп ўз устидан қандай учиб ўтишини томоша қилиб турган. Бизнинг футбол кўпроқ техник, тактик жиҳатдан ранг-баранг ва ҳар доим шундай бўлиб келган.

- Бўлажак ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бу – ўртоқлик ўйини, шунинг учун ортиқча гапиришдан маъно йўқ. Клубларимиз йиғинда кўплаб номдор жамоалар – Москванинг "Спартак", Киевнинг "Динамо" ва Тбилисининг "Динамо" клублари билан ўйнади. Буларнинг барчаси совет футболига, тарихга ҳавола эди гўё. Аммо мавсум оралиғида мураббийларнинг вазифалари бутунлай бошқача, шунинг учун бундай ўйинларни СССР чемпионати ўйинлари билан солиштириш қийин.

Қолаверса, ёш авлод учун "Қайрат" принципиал рақиб эмас. Эҳтимол, ёшлар еврокубокларда эришган муваффақиятлари туфайли "Астана"ни яхшироқ билишади. Шу боис "Пахтакор" – "Қайрат" тўқнашуви 30 йил аввалгидек шов-шувли эмас. Бизнинг авлод учун – ҳа, бу алоҳида аҳамиятга эга эди. Ўша ўйинларни жуда яхши эслайман, агар хотирам панд бермаса, "Қайрат" билан сўнгги ўйин "Пахтакор" учун 1990 йилги мавсумда СССР Биринчи лигасидаги охирги турга тўғри келганди. Бу вақтга келиб "Пахтакор" Олий лигага чиққан, “Қайрат” эса Биринчи лигада қолганди. Шундан кейин СССР чемпионатида бир-биримиз билан ўйнамадик. Ўша учрашувни жуда яхши эслайман, чунки эндигина армиядан қайтиб келгандим ва баҳсни стадионда томоша қилганман.
Олмаотадаги ўйин ҳам эсимда, ўшанда "Пахтакор" икки марта ҳисобда олдинда бўлган, аммо якунда 2:6 ҳисобида имкониятни бой берган. Ўшанда бу, албатта, "Пахтакор"га қаттиқ зарба бўлган.

- Клублар ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳамон қандайдир принципиаллик борми?
- Балки қандайдир тамойиллар сақланиб қолгандир, лекин фақат катта авлод учун. "Қайрат"нинг ҳозирги авлоди "Пахтакор" тарихини билишига шубҳам бор ва аксинча, "Пахтакор" ҳам "Қайрат" ўтмишини.

Айтганча, "Қайрат" тарихи ҳақида. Ўз вақтида, қозоғистонлик ҳамкасбларимиз менга бир латифани айтиб беришганди. Клубга янги инвесторлардан бири келиб, ёш футболчилар билан учрашиш учун фахрийларни олиб келган. Улардан бири аввалги шонли даврни тиклаш кераклиги, базани таъмирлаш лозимлигини айтган, у Колчак давридан буён ҳеч нарса ўзгармаганига урғу қаратган. Фахрий инсон буни бир неча бор таъкидлаган, шундан сўнг ёш футболчилардан бири матбуот котибига мурожаат қилиб: "Колчак "Қайрат"да қайси йили ўйнаган?" деб сўраган. Одамлар тарихни билишмайди, бунга шу латифа яққол мисол бўла олади.

- Сизнингча, ҳозирги "Пахтакор"нинг энг яхши ўйинчилари кимлар?
- Менга Максим Шацкихнинг ёшларни жалб этиш хислати ёқмоқда. Мен бир нечта исмларни айтиб бера оламан, лекин ҳеч кимни хафа қилмаслик учун бундай қилмаганим маъқул.

- "Пахтакор" бўлажак ўйинда фаворитми?
- Ҳа, шундай деб ўйлайман. Ҳаммаси натижа Шацких учун қанчалик муҳимлигига боғлиқ. Дарҳақиқат, Максимнинг ўзи ҳам "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги қарама-қаршиликни унчалик эслолмаса керак. Ўшанда ҳали бола эди ва у Совет Иттифоқи парчаланиб кетган пайтда катта турнирларда ўйнай бошлаган. Шацких – Олмаотадаги саралаш мусобақасида ғолиб чиқиб, 1994 йилда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига йўл олган футболчилардан бири. Шунинг учун унинг Қозоғистон билан боғлиқ бўлган ўзига хос тарихи бор.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика