Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. 1/8 финал қуръаси санаси маълум
22 апр 2022 14:54
Янгиликлар
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. 1/8 финал қуръаси санаси маълум
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур босқич учрашувларини 11-14 август саналарига режалаштирган. 23-24 август кунларида ¼ финал, 15-16 октябрда эса ½ финал учрашувлари бўлиб ўтади. Бухоро шаҳридаги финал учрашуви 29 октябрга режа қилинган.
Ҳар гал бўлгани каби 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими “Спорт” телеканали билан келишув асосида жонли эфирга олиб чиқилади. 28 апрель — пайшанба куни соат 18:00 да телеканал “Бизнинг футбол” дастурини эфирга узатади. Мана шу лойиҳа фонида Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг 1/8 финал учрашувларига қуръа ташланади.
Маълумот учун, 1/8 финал қуръаси олдидан жамоалар 2 та саватга ажратиб олинади ва бир саватдаги рақиблар ўзаро рақиб бўлмайди. 1-саватдан ўтган йилги чемпион ҳамда кубок соҳиби, шунингдек, гуруҳ босқичи пешқадамлари жой олган. Беллашувлар қайси жамоанинг майдонида ўтиши масаласига қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар