UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  36 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  126 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  10 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  10 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  4 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  32 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  152 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди Янгиликлар

Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди

Австралияда бўлиб ўтаётган аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги ўзининг қизғин палласига кирди.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иштирокини муваффақиятли якунлаб, чорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

"B" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон КХДР, Хитой ва Бангладеш терма жамоаларига қарши баҳс олиб борди. Вакилларимиз ўтказилган 3 ўйинда 1 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этиб, умумий ҳисобда 3 очко жамғарди. Гуруҳда Хитой 9 очко билан 1-ўринни эгаллади, КХДР 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Бангладеш эса барча ўйинларда мағлуб бўлиб, гуруҳни тарк этди.

Турнир регламентига кўра, гуруҳларда учинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлганлар плей-офф босқичига йўл олади. Учинчи ўринни эгаллаган жамоалар рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 3 очко билан Вьетнамдан кейин 2-ўринни банд этди. Филиппин терма жамоаси ҳам 3 очко тўплаган бўлса-да, тўплар фарқи эвазига вакилларимиз уларни ортда қолдириб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.

Плей-офф тўрига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби бошқа гуруҳлардаги натижалар якунига кўра аниқланади. Ўзбекистон қизлари қуйидаги икки сценарийдан бири асосида ўйнайди:

14 март куни Сидней шаҳрида "A" гуруҳида ғолиб бўлган Корея Республикаси терма жамоасига қарши.

Ёки 15 март куни Сидней шаҳрида "C" гуруҳи ғолибига қарши.

Чорак финал баҳслари катта аҳамиятга эга, чунки Осиё Кубогининг энг яхши 6 жамоаси 2027 йилги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

Агар Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда ғалаба қозонса, мундиаль йўлланмасини нақд қилади. Мабодо мағлубиятга учраган тақдирда ҳам, вакилларимизда имконият сақланиб қолади: чорак финалда ютқазган жамоалар 19 март куни Голд-Кост шаҳрида бўлиб ўтадиган ўтиш ўйинларида иштирок этади ва қолган йўлланмалар учун курашни давом эттиради. Ўтиш ўйинларида чорак финалда мағлубиятга учраган жамоалар ўзаро беллашади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+2   
09 мар 18:51:53
Тож
Nod34 34 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Юткизган сари имкониятимиз ошиб кетвотти, худди ЖЧ мавжлари бизнинг аёллар кемасини ушбу чемпионат киргокларига олиб бориб куйиш учун хизмат килгандай....
Зўр ўхшатиш. Қирғоқниям бизга рахми келсин.
+2   
09 мар 18:42:05
Nod34 34
Юткизган сари имкониятимиз ошиб кетвотти, худди ЖЧ мавжлари бизнинг аёллар кемасини ушбу чемпионат киргокларига олиб бориб куйиш учун хизмат килгандай....
+1   
09 мар 17:02:39
Khalil Khidirov
Хали имконияти бор
   
09 мар 21:55:43
Адхамжон Низамов
ЖЧ га чикиб,шу уйини билан шарманда килмаса булди.У ерда Хитой,КХДР дан 50 баробар кучли термалар уйнайди.Майли,омад тилаймиз ва куллашда давом этамиз.
   
09 мар 21:23:37
leva 8989
Yutqazzayam keyingi bosqichda...yana yutqazsayam imkon bor...ayollarga mazzami
   
09 мар 18:05:32
Азимжон 2524
Yana boshlandi matematika
   
09 мар 17:46:10
Burhonbek Abdumo'minov
Umuman keraksiz turnir
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика