Ўзбекистон Биринчилиги-2014да 9-12-ўринни эгаллаган жамоалар ўртасидаги 2-босқич ўйинлари якунланди

Narzulla Saydullayev
27 окт 2014, 11:17
Бухорода 2014 йилги Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичида 9-12-ўринларни эгаллаган жамоалар ўртасидаги иккинчи босқич мусобақаларининг 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Мусобақа якунларига кўра «Чуст-Пахтакор» ва «Косонсой» клублари бир ва иккинчи ўринни қўлга киритди.
 
5-тур. 26 октябрь
«Ғиждувон» (Ғиждувон) - «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 1:2. 37 томошабин.
Голлар:
  С. Сулаймонов (23) – Э. Норматов (74), И. Исмоилов (82
 
«Косонсой» (Косонсой) - «Бунёдкор-2» (Тошкент) – 2:2. 57 томошабин.
Гол:
М Жамолов (55), С. Сотиволдиев (70, пенальти) – Г. Погосов (30), В. Нуриев (90).
Четлатиш: Б. Мамажонов («Косонсой», иккинчи огоҳлантириш,90+1).

Якуний жадвал

1

ЧУСТ-ПАХТАКОР (Чуст)

4

3

1

0

6-3

10

2

КОСОНСОЙ (Косонсой)

4

1

3

0

7-4

6

3

БУНЁДКОР-2 (Тошкент)

4

1

2

1

7-7

5

4

ЛОКОМОТИВ-БФК (Тошкент)

4

1

1

2

6-9

4

5

ҒИЖДУВОН (Ғиждувон)

4

0

1

3

3-6

1

Якуний жадвал бўйича биринчи ва иккинчи поғонани банд этган “Чуст-Пахтакор” ва “Косонсой” жамоалари Биринчи лигадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган “Бунёдкор-2” ва “Локомотив-БФК” жамоалари эса Биринчи лига 2-босқич якуний жадвалида 15 ва 16-ўринларни эгаллаган клублар билан беллашишади. Бу борада “Бунёдкор-2”нинг рақиби ҳозирданоқ маълум. Ўзбекистон Биринчилиги 2-босқич мусобақаси якунланмасиданоқ 16-ўринни эгаллаб улгурган “Ғаллакор-Автомобилчи” билан уй-сафар учрашувларида куч синашамиз. Икки учрашув натижасига кўра яхшироқ кўрсаткич қайд этган клуб Биринчи лигада ўз ўрнини сақлаб қолади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›