Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Антальядаги халқаро мусобақада иштирок этади
01 фев 2021 16:38
Янгиликлар
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Антальядаги халқаро мусобақада иштирок этади
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Туркиянинг Анталья шаҳрида ташкил этиладиган “Festival Women’s Trophy 2021” халқаро турнирида қатнашади.
15-24 февраль кунлари бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон вакиллари Экватор Гвинея, Нигерия ҳамда Замбия аёллар терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.
Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги аёллар миллий терма жамоамиз 8-14 февраль кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказади ва 15 январь куни Анталья шаҳрига йўл олади.
Маълумот ўрнида, нигерияликлар аёллар футболи бўйича Жаҳон чемпионатининг мунтазам иштирокчиси ҳисобланади. Замбия аёллар терма жамоаси эса 2021 йилги Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган Африка қитъасининг ягона жамоасидир.
“Festival Women’s Trophy 2021”
Анталья, Туркия
17 февраль
Ўзбекистон – Экватор Гвинея
20 февраль
Ўзбекистон – Нигерия
23 февраль
Ўзбекистон – Замбия
Реклама
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар