UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  4 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  1 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  2 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  5 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  17

Ўзбек футболига қайси давлат футбол модели мос келади? Янгиликлар

Ўзбек футболига қайси давлат футбол модели мос келади?

Бир неча кун олдин Телеграм каналимизга шу мазмунда сўровнома қўйгандик.

Миллий терма жамоамиз ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг иккинчи босқичидан ўта олмагач, бу борада жуда кўп танқидий фикрлар янгради. Ўзбек футболи тўғридан йўлдан кетмаяпти, болалар футболига эътибор суст, терма жамоамизни малакали мураббийга топшириш керак ва ҳоказо. 

Бу гапларнинг барчасида жон бор, лекин шуни унутмайликки, ривожланиш учун аввало ўзимизга мос йўлни танлаб олишимиз даркор бўлади. Мустақилликка эришганимиздан сўнг ўтган бир неча йиллар мобайнида ўзбек футболи собиқ Иттифоқ пайтидаги футбол соясида яшаб келди ва ҳамон яшашда давом этмоқда. 

Биз ўз йўлимиз ва моделимизни танлаб олдикми? Бу саволга бирданига ҳа деб жавоб бериб бўлмайди. Аслида ривожланиш учун танланган йўл ҳам мавҳум. Масалан, Қатар бир неча йил олдин испан футболи моделини танлади. Доҳада "Эспайр" академиясини ташкил этиб, ёш болаларни испанча модел асосида ўқита бошлади. 

Орадан ўн йилча вақт ўтиб, бу модел ўз самарасини берди. Қатар терма жамоаси бугунги кунга келиб Осиёнинг етакчилари қаторига чиқиб олди. Миллий жамоанинг Осиё Кубоги-2019да олтин медалларни қўлга киритиши бежиз эмас. Демак, Қатар кўрдики, улар испан моделини танлаб адашмаган. Шундан келиб чиқиб биз ҳам қайсидир футболи ривожланган мамлакатдан ўрнак олишимиз керакми? Бу борада ҳам турли саволлар янграйди. 

Телеграм каналимизга "Сизнингча, ўзбек футболига қайси давлат футбол модели мос келади?" сарлавҳаси билан сўровнома бергандик. Бугун натижаларни эълон қиламиз. Ўтган бир ҳафта ичида ушбу сўровномада 11 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, ўзларига маъқул вариантни белгилашган. 


Сўровномада келтирилган давлатлар орасида энг кўп овозни Испания билан Германия тўплади, яъни иштирокчиларнинг 14 фоизи айнан шу икки мамлакат фуnболи бизга кўпроқ мос келишини билдиришган. Италия билан Россия 9 фоиз, Англия эса 8 фоиз овоз йиғди. Бундан кўриниб турибдики, кўпчилик Италия, Россия ёки Англия футболидан ҳам ўрнак олиш зарар эмаслигини тахмин қилган. 

Сўровномада кейинги ўринларни Португалия 5 фоиз, Нидерландия 4 фоиз ҳамда Бразилия 2 фоиз овоз билан банд этди. Шунингдек, "Бошқа мамлакат" варианти 3 фоиз овоз тўплади. Энди бошқа мамлакат деганда футболи ривожланган дунёнинг исталган давлатини назарда тутса бўлади.  

Лекин энг кўп овоз йиғган ҳеч қайси давлат эмас, балки "Ҳеч бири тўғри келмайди, бизнинг ўз моделимиз бор" варианти бўлди. Умумий ҳисобда 32 фоиз иштирокчи айнан шу вариантни белгилаган. Бундан кўриниб турибдики, кўпчилик кимдандир кўчирмакашлик қилиб модел олмайлик, бизнинг ўз танлаган йўлимиз бор деган фикрда. Лекин шу ўринда бошқа савол юзага келади: агар ўз моделимиз бор бўлса, у қандай кўринишда? Яъни, ривожланиш дастурига эгамизми? Дастур бор бўлса, кенг жамоатчиликка тақдим этилганми деган саволлар ҳам туғилади. 

Хўш, сиз қандай фикрдасиз, ўзбек футболи ривожланиши учун қайсидир мамлакат футболидан ўрнак олиши керакми ёки ўз моделимиз билан ҳам кучайишга ишонса бўладими?

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика